Axborot Resurs Markazi

Markaz raxbari

  • F I O Berdiqulova Irodaxon
  • Tel raqamlari
  • E-mail
  • Qabul kunlari

Илмий-услубият ва ахборот-маълумот (даврий нашрлар) бўлими Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари, қонунлари, фармойишлари ушбу ҳужжатларни қоғоз ва электрон шаклларини жамлаш, уларни фойдаланувчиларга тез ва сифатли етказиб бериш вазифалари белгилаб олинган.

Шунингдек. профессор-ўқитувчиларнинг диссертация ва авторефератлари, монографиялари, магистрлар диссертациялари, илмий конференция материаллари тарғиб қилиш ва хисобини юритиш, профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва магистрлар ва иқтидорли талабаларнинг Scopus ва  Science Direct халқаро илмий-техник маълумотлар базасига рўйхатларини киритиб боради.

Ўзбек миллий энциклопедиялари, Жаҳон энциклопедиялари ва луғатлар, справочниклар, ижтимоий-сиёсий адабиётлар, вақтли матбуот нашрлари газета журналларини кенг тарғиб қилиш, профессор-ўқитувчиларниннг газета ва журналларда чоп этилаётган илмий мақолаларини ҳисобини олиб бориш, электрон нашрларини яратиш, мақолалар картотекасини доимий равишда тўлдириб бориш. вазифалари белгилаб олинган.

Фойдаланувчиларни Ахборот–Ресурс маркази умумий қоидалари билан таништириб бориш, китобга белги қўйиш ва уни йиртиш, йўқотишга, қўлда узоқ ушлаб туриш талабларига риоя қилишлари шартлигини таъкидлаб ўтиш,  фойдаланувчиларга мавжуд манбаларни, китобларни, адабиётларни ва ресурсларни кенг тарғиб қилиш;

Ахборот–Ресурс маркази худудидаги аҳолига, меҳнат жамоалари ва ўқув муассасаларига хизмат кўрсатишни шакллантириш, фойдаланувчилар қатнови самарадорлигини тахлил қилиб бориш.

Ахборот-Ресурс маркази барча ўқув залларини адабиётлар билан тўлдириб бориш,               бутлаш бўлими ва хизмат кўрсатиш бўлимидан тушган китобларни қабул қилиб олиш,         китоб жавонларидан китобларни кўриб мазмуни ва эскирганига қараб назорат қилиб бориш, электрон маълумотлар базасини шакллантириш ишларини олиб боради.

Жаҳон илмий-таълим Ахборот–Ресурсларидан фойдаланиш имкониятини яратиб бериш йўли билан Ахборот- кутубхона хизмати кўрсатишини таъминлаш, миллий ва хорижий нашрлар (босма адабиётлар, аудио, видео ва бошқа электрон) фондларни шакллантириш, сақлаш ва фойдаланиш учун бериш,

Ахборот–Ресурс маркази фойдаланувчиларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида маълумотларнинг оргинал тематик базаларини яратиш йўли билан бошқа таълим муассасаларининг ахборот ресурсларини шакллантириш, матбаа асарлари ва бошқа хужжатларни қидириш ва танлашда маслаҳат ёрдам кўрсатиш;

Ахборот–Ресурс  маркази Ахборот технологиялари бўлими фойдаланувчиларни мультимедиялар, маъруза матнлари, электрон ресурслар,, электрон дарсликлар ва  барча фанлардан ўқув услубий мажмуалардан фойдаланишни ташкил этиш, АРМАТ++ дастурига киритилган жамгармани электрон каталогини фойдаланувчиларга, талабаларга таргиб килиш, керакли ахборотни электрон қидирув дастури ёрдамида тез ва қулай топиш;

нусҳасини кўчириш, принтер ёрдамида чоп  эттириш, сканерлаш йўли билан хужжатни электрон шаклини яратиш ҳамда фойдаланувчиларни компьютерлардан мустақил фойдаланишини назорат қилиш вазифалари белгилаб олинган

 

Ахборот–Ресурс маркази фондларни комплектлаш манбаларини мустақил равишда белгилаш, кафедралар кесимида ўқув адабиётлар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш,фойдаланувчиларнинг ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар билан таъминланганлигини тахлил қилиб бориш.

Бўлимга келиб тушган адабиётларни текшириб мазмуни ва тилига қараб ажратиш, китобни тўлиқ бутлаш, текшириш, китобларга назорат талонлари ёзиш, назорат талонларини инвентар китоби орқали текшириш, бўлимлар бўйича жойлаштириш, янги келган китобларни электрон шакли тўлиқ матнини яратиш учун сканерга бериш, “АРМАТ++” дастури  электрон каталогга жойлаштириш.

Ахброт-Ресурс марказидан ҳужжатларни чиқариб  ташлаш институт раҳбарияти билан келишилган тартибда, амалдаги норматив ва хуқуқий хужжатларга мувофиқ равишда олиб бириш, акт ва далолатномалари раҳбарият томонидан тасдиқланишини таъминлаш