Ilmiy bo’lim

Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик
кадрлар тайёрлаш бўлими

10
  • F.I.SH Тиркашев Латибжон Якубжанович
  • Telefon raqami +998-90 -571-01-77,
  • E-mail tirkashev1962@mail.ru
  • Qabul kunlari Dushanba, chorshanba, juma 14:00-16:00

Филиалда 4 та факультет, 19 та кафедра, жумладан 14 та мутахассислик ва 5 та факультетлараро кафедралар фаолият кўрсатади. Профессор-ўқитувчилар сони 311 нафар (ички ва ташқи ўриндошлар билан) бўлиб, шундан 16 нафари фан доктори, профессорлар, 115 нафари фан номзодлари ва доцентлар, 180 нафари катта ўқитувчи ва ассистентлардир. Филиалнинг илмий салоҳияти  43,1 фоизни ташкил этади.

Филиал докторантурасида ҳозирги кунда 10 та ихтисосликлар бўйича жами 18 нафар докторантлар (Doktor of Philosophy-PhD) таҳсил олмоқда. Шундан, I-босқичда 11 нафар ва III-босқичда 7 нафар.

Филиалда 2020 йил давомида 15 нафар таянч докторант ва мустақил изланувчиларнинг фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертация илмий ишларини ҳимоя қилишлари ва 4 нафар фан доктори (DSc) докторлик диссертацияларини ҳимоя қилишлари режалаштирилмоқда.

Филиалда 2020 йилнинг 1 июлигача жами 10 нафар, шундан 9 нафар таянч докторантлар ва мустақил изланувчилар, жумладан М.Турғунов, А.Мамажонов, Г.Каримова, О.Бозоров, Х.Жўраева, Қ.Ўришев, А.Тўйчиев, Р.Муродов ва Д.Турдиевалар фалсафа фанлари доктори (PhD) ва 1 нафар докторант У.Нематов фан доктори (DSc) диссертация илмий ишларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар.

“Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалик фитопаталогияси” кафедраси ассистенти Мусаева Гулбаҳор ва “Қишлоқ хўжалик машиналари ва техник сервисни ташкил этиш” кафедраси ассистенти Мадазимов Музаффарлар фалсафа фанлари доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун Ихтисослашган кенгаш семинаридан муваффақиятли ўтди, ҳозирда Ихтисослашган кенгаш ҳамоясига тайёргарлик кўрмоқда. Шунингдек, Ўсимликшунослик кафедраси доценти З.Жумабоев 2020 йилнинг 3 июнь куни фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун Ихтисослашган кенгаш семинаридан онлайн тарзда муваффақиятли ўтди. Бугунги кунда Ихтисослашган кенгаш ҳимоясига тайёргарлик кўрмоқда. Шунингдек, филиал профессор-ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан давлат илмий-техник Дастурлари доирасида эълон қилинаётган амалий ва инновацион лойиҳалар танловида фаол иштирок этиб келмоқда. Жумладан, 2020 йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига филиал профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган  18 та ташаббускор лойиҳалар тақдим этилди. Тақдим этилган ташаббускор лойиҳалардан “Фарғона водийси шароитида Қушқўнмас  ўсимлигини етиштириш ва дориворлик мезонларини аниқлаш асосида янги препаратлар яратиш” мавзусида тайёрланган лойиҳа вазирлик веб-сайтида эълон қилинди.  2020 йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига филиал профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган янги 18 та лойиҳалар инновацион илмий-техник лойиҳалар танловига тақдим этилди.  Филиал профессор-ўқитувчилар томонидан START-UP лойиҳаси танловига жами 22 та, шундан 13 нафар профессор-ўқитувчилар ҳамда 9 нафар магистр ва иқтидорли бакалаврият талабалари томонидан лойиҳалар тайёрланди ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академиясига тақдим этилди. Мутахассислик кафедраларда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар, жумладан Г.Валихонова, Ғ.Орипов, Т.С.Худойбердиев ва А.Худоёровлар 2020 йилнинг январ-июнь ойлари “Scopus” ҳалқаро эътироф этган базалар журналларида илмий мақолаларини чоп этдилар.  Бундан ташқари филиал профессор-ўқитувчилари томонидан 2020 йилнинг март-июнь ойлари давомида (Коронавирус пандемияси даври) Scopus ҳалқаро маълумотлар базасига киритилган журналларда илмий мақолалар чоп этиш учун  жами 17 та  кафедраларда 35 та мақолалар тайёрланди ва Scopus таркибидаги журналларга нашр учун тақдим этилди.

Долимов Лочинбек Абдукахорович -Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва

илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими мухандиси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1030-сон “Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги қарори ва ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга асосан  2019 йилда филиалнинг асосий штатида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланган 35 нафар илмий даражага эга ходимларга қўшимча (устама) ҳақ тўлаш учун хужжатлар тайёрланди ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирликларига тақдим этилди.

Филиалнинг 4 та факультетларида таҳсил олаётган жами 37 нафар иқтидорли талабалар онлайн тарзда ўтказилган Республика фан олимпиадасида 27 та фанлардан фаол иштирок этиб, ижобий натижаларга эришдилар. Жумладан, 2 нафар фан олимпиадаси иштирокчилари II ва III-ўринларни эгаллади. Фан олимпиадачиларнинг 24 нафари фаол иштироки учун махсус диплом билан тақдирланди.