Institut yangiliklari

⚡️⚡️АБИТУРИЕНТЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ УЧУН ЯНА БИР ЕНГИЛЛИК

🔰Барча давлат олий таълим муассасаларида табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари 10 фоизга камайтирилди

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари томонидан талаба-ёшларнинг олий таълим олиши учун яратиб берилаётган қулай имконият сабаб янги ўқув йилида барча олий таълим муассасаларида тўлов-контракт миқдорлари оширилмади.

Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси қарорига мувофиқ 2022/2023 ўқув йили учун барча давлат олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари бўйича базавий тўлов-контракт қийматидан келиб чиқиб, фақат табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари 10 фоизга камайтириб белгиланди.

Қуйидаги жадвал орқали йўналишлар кесимидаги табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари билан танишишингиз мумкин.

Юклаб олиш (https://drive.google.com/file/d/1G9tDIvFucx2UrFbizd_VxxOQc1voc7Aw/view?usp=sharing)👈