Gumanitar fanlar kafedrasi

GUMANITAR FANLAR KAFEDRA MUDIRI

g.valixonova
  • F.I.SH. Valixonova Gulnoraxon Komiljonovna
  • Telefon raqami: (+99890) 060-75-91
  • E-mail: gulivali@mail.ru
  • Qabul kunlari: Dushanba 8:00-16:00

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтнинг муҳандис-механиклар тайёрлаш бўйича ҚХМ факультетини Андижондаги филиали заминида ташкил топган Андижон пахтачилик институтида партия тарихи,  фалсафа, сиёсий иқтисод фанларини ўқитиш учун иккита кафедра ташкил этилди. Андижон филиалида ишлаётган ва бошқа ижтимоий фан кафедралари ўқитувчилари келиб ўз фаолиятларини Пахтачилик институтида давом эттиришган.

Ҳозирги даврда ижтимоий кафедралар яхлит “Гуманитар фанлар” кафедрасига айлантирилди.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи”, “Фалсафа”, “Диншунослик”, “Ўзбекистонда аграр муносабатлар тарихи”  каби фанлардан дарс машғулотлари олиб борилмоқда.

Ўқув ишлар ютуқлари: Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан монографиялар чоп этишда ҳам самарали иш олиб борилмоқда, хусусан Г.К.Валихонова,  М.Б.Каримова, А.А.Дармонов ҳамда Б.Б.Турсуновлар томонидан монографиялар нашр этилди.

Илмий ишлар ютуқлари: Кафедра аъзолари илмий фаолият билан шуғулланиши натижасида PhD ҳимоялари амалга оширилиши натижасида илмий салоҳият 38%ни ташкил этмоқда. Профессор-ўқитувчилар томонидан 30 h ҳамда I 57, жами иқтибослик 1932 та иқтибослилик олинган. 2023-2024 йиллар давомида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан халқаро ва республика журналларида 50дан ортиқ мақолалар чоп этилди. Шунингдек, кафедра профессор-ўқитувчиларидан доцент Р.Юсупов,  катта ўқитувчи Б.Турсунов ҳамда ассистент Н.Мингбоеваларнинг мақолалари Scopus, Web of Science журналларида, шунингдек, доцент Г.Валихонова “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанидан ўқув қўлланма 2023 йил 25 август 391 сон буйруқ асосида гувоҳнома олган. Бундан ташқари кафедра профессор-ўқитувчиларидан Г.К.Валихонова “Фарғона водийси уйғурларида этноинтеграция жараёнлари” мавзусидаги мақоласига, Р.М.Юсупов “Совет ҳокимиятининг Ўзбекистондаги масжидларни фаолият кўрсатишига рухсат бериши ва амалда унга сунъий тўсиқ ва чекловлар қўйиш” мавзусидаги мақоласига, И.Бадалбоева “Концепция щедрости и ее философское содержани” мавзусидаги мақоласига, Б.Б.Турсунов “Ўзбекистондаги чет тиллари ва таржимашунослик” мавзусидаги, М.Каримов “Axborot xavfsizligini ta’minlash va ma’naviy-marifiy, axloqiy ma’daniyatni yoshlar ongiga singdirishda mustahkam ta’lim tarbiya tizimining o’rni” мавзусидаги, Х.Мўйдинов ҳамда Б.Турсуновлар интелектуал мулк агентлигидан маллифлик ҳуқуқини олди.

Маънавий-маърифий ишлар: 2023-2024 ўқув йили давомида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан  “Ислом ва аёл” , “Хон атлас миллий қадриятларимиз жилоси” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир, шунингдек, “Талаба ёшлар ўртасида интернет қумор ўйинларининг салбий оқибатлари”, “Янги конститутсия – тараққиёт қомуси”, “Бошим узра хилпирар ватан байроғи”, “Спорт билан–соғлом турмуш тарзи тадбирлари, “Жадид маърифатпарварларининг бағрикенглик ғоялари”,  “ОИВ дан огоҳ бўлинг” мавзуларида давра суҳбатлари ташкил этилди.

Ҳамкорлик: Кафедра ўқитувчилари томонидан “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанидан дарс машғулотларини вебинар тарзда ташкил этиш мақсадида вилоят олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда дарс машғулотлари ташкил этилмоқда. Жумладан, Г.К.Валихонова “Юриспруденция” таълим йўналишининг 1-босқич талабаларига 1-жуфтликда “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанидан “Ўзбекистонда демократик, фуқаролик жамияти асосларининг шаклланиши, амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар” мавзусида, Р.Юсупов ва М.Каримовалар“Агроинженерия ва гидромелиорация” факультетининг 1-босқич “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (қишлоқ хўжалигида)” 103-гуруҳ ҳамда “Қишлоқ ва сув хўжалигида энергия таъминоти” 105-гуруҳ “Профессионал таълим (қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш)” 50-гуруҳ ҳамда “Агробиология” факультетининг “Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси уруғчилиги” 16-гуруҳ талабаларигаЎзХДП Андижон вилоят кенгаши  Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш ва Жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш бўлими бошлиғи Ахмедов Усмонжон, ЎзМТДП Андижон вилоят Кенгаши раиси Оманов Хамиджон Комилович, раис ўринбосари Зокиров Ботиржон, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Валиев Шерзодбек Икромитдинович, шунингдек, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш  Маркази Андижон ҳудудий бўлинмаси етакчи мутахассиси Эргашев Козимжон Нўъмонович таклиф этилди. Вебинар дарс ташкил этилди. Ушбу маъруза машғулотига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Елена Владимировна Бабенко ҳамда ЎзХДП Андижон вилоят Кенгаши раиси  Қурбонов Бахром Усмоновичлар таклиф этилди.

Иқтидорли талабалар: Кафедра профессор ўқитувчиларига бириктирилган талабалар ҳам ўз салоҳиятлари билан бир қанча муваффақиятларга эришдилар. Жумладан, доцент Р.Юсупов илмий раҳбарлигида  “Юриспуриденция” таълим йўналиши 3-босқич талабаси Исомиддинов Санжарбек  “йил талабаси” 2023 йил танловининг “Энг фаол тарғиботчи талабаси” номинацияси бўйича институт босқичида 2-ўринни ҳамда “Навоий” номдор стипендиясида республика босқичида 2-ўринни эгаллади. Катта ўқитувчи Я.Тўрабоева илмий раҳбарлигида “Туризм” таълим йўналиши 3-босқич талабаси Олимжонова Фароғат  “Ислом Каримов стипендияси”га сазовор бўлди.

Тўгарак: Кафедра қошида профессор-ўқитувчилари билан иқтидорли талабаларнинг мунтазам равишда фаолият юритишлари учун тўгарак ташкил қилинган бўлиб, мазкур тўгарак аъзолари республика конференцияларда мунтазам равишда иштирок этиб ижобий натижаларни қўлга киритиб келмоқдалар.

Гуманитар фанлар кафедраси профессор-ўқитувчи ва ходимлари
Т/р
Ф.И.Ш
Лавозими
1
Валихонова Гулнора Комилжоновна
Каф.мудири доцент
2
Султонов Тўлқин Аъзаматович
Ф.ф.н Доцент
3
Юсупов Расулжон Маликович
Т.ф.н Доцент
4
Каримова Муяссар Абдуқайумова
Ф.ф.н Доцент
5
Каримова Мадина Ботиржоновна
Катта ўқитувчи(Phd)
6
Турсунов Бехзоджон Баходирович
Катта ўқитувчи(Phd)
7
Тўрабоева Яйрахон Рустамжоновна
Катта ўқитувчи
8
Ахмедова Умидахон Марипжоновна
Ассистент
9
Турсунов Баходиржон Нишонович
Ассистент
10
Қўрғонбоев Шукрилло Махмудилло ўғли
Ассистент
11
Каримов Мухаммадрахим Салимжон ўғли
Ассистент
12
Дармонов Алёр Абдухалилович
Ассистент
13
Бадалбоева Ирода Хабибуллаевна
Ассистент
14
Ғоффоров Зафариддин Зайнобиддинович
Ассистент
15
Каримов Насибжон Икромиддин ўғли
Ассистент
16
Мўйдинов Хамидилло Рахматилло ўғли
Ассистент
17
Мингбова Нозима Улуғбековна
Ассистент
18
Абдумаликова Насиба Банор қизи
Кабинет мудири


		
1
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи
2
Фалсафа
3
Диншунослик
4
Ўзбекистонда аграр муносабатлар тарихи