Xodimlar bilan ishlash bo’limi

XODIMLAR BILAN ISHLASH BO'LIM BOSHLIG'I

N.Soliyev
  • F.I.O. Солиев Нодирбек Икромович
  • Telefon raqam: +(998) 90 256-36-76
  • E-mail solievnodirbek@gmail.com
  • Qabul kunlari: Ish kunlari 08:00-16:00

ХОДИМЛАР БЎЛИМИ БОШЛИҒИНИНГ ЛАВОЗИМ ВАЗИФАЛАРИ:

  • Бўлимнинг фаолияти ва ходимларининг мехнатини ташкил қилиш;
  • Бўлимнинг иш режаларини тузиш ва уларнинг ижросини таъминлаш;
  • Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, модемограмма ва телефонограммаларини ижросини таъминлаш ва мониторингини олиб бориш;
  • Олий ўқув юртининг ректор номенклатурасига кирувчи барча ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатишни расмийлаштириш, шунингдек юқори органлар номенклатурасига кирувчи лавозимга тасдиқдан ўтиш учун ходимлар хужжатини тайёрлаш;
  • Кафедра ва институтнинг бошка бўлимлари бўйича штатлардан тўғри фойдаланишни назорат қилишни ва жойлашни амалга ошириш;
  • Ходимларга асосий меҳнат қонунларини тушунтириш;
  • Институтнинг барча бўлимларида ички тартиб ва меҳнат интизомига риоя қилишни назорат қилиш;
  • Хужжатлаштиришга киритилган ариза, билдиришномаларни ишлаб чиқиш хамда кейинги расмийлаштиришда аниқлик киритиш;
  • Профессор-ўқитувчилар ва бошқарув аппарати, маъмурият ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг  табелларини текшириб бориш ва ҳақиқатда ишламаган ходимларга иш вақти қўйилиши ҳолатларини олдини олиш чораларини кўриш;
  • Меҳнат дафтарчалар, шахсий гувохнома бланкаларини хисобга олиш ва топшириш, ректорга имзо учун тақдим этиладиган буйруқ лойиҳаларини текшириш ва назорат қилиш;
  • Профессор-ўқитувчилар ва маъмурий хўжалик бўлими ходимларини ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш ва жойлаштириш бўйича комиссиялар таркибида қатнашиш;
  • Профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг хисобга олиш бўйича Т-2 шакл барча шахсий варақчаларини тасдиқдан ўтқазиш, расмийлаштириш, институт барча ходимларига белгиланган тартибда тасдиқланган таътил жадвали асосида таътилларини берилишини назорат қилиш, захира кадрлар билан ишлаш, йиллик, ойлик хисоботларни тайёрлашни таъминлаш ва белгиланган муддатларда тақдим этилишини амалга ошириш;
  • Ходимлар бўлими фаолияти бўйича белгиланган тартибда мехнат органларига ва юқори ташкилотларга хисоботлар тайёрлаш ва тақдим этишни таъминлаш;
  • Бўш лавозимларга иқтидорли ёш магистр даражасига эга бўлган мутахассисларни танлаш, кадрлар захирасига киритиш ва иш билан таъминлаш бўйича ректорга таклифлар киритиш.
  • Ахборот коммуникация технологияларни пухта билиш;
  • Институт ички тартиб қоидалари, одоб-ахлоқ қоидалари ва кийиниш маданияти талабларига риоя қилиш.

Билиши керак:

Ўзбекистон Республикаси Мехнат ва ахолини иш билан таъминлашга оид Қонунлари, Президент Фармонлари, Вазирлар Махкамаси Қарорлари ва вазирликларнинг буйруқлари, топшириқлари, махаллий хокимят органларининг Қарорларини хамда Низом, йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни, институт ички тартиб-қоидаларини  билиши.

Малака талаблари:

  • Олий таълим муассасаларида бошқарув лавозимида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, раҳбарлик иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга;
  • Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, етакчилик, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик, ташкилотчилик, ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига;
  • Олий маълумотга эга бўлиши;
    • Бўлим йўналиши бўйича камида 3 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши зарур.

Классификатор бўйича:

Лавозимлар номи
ММСК бўйича код
Ходимлар тоифаси
Маълумотининг энг 
паст даражаси
ЎМКТМТЙКМ ва ОТЙМК бўйича коди
1946-1.
Ходимлар бўлими бошлиғи
1229/1237
Б
Олий маълумот
Билимини қўллаш соҳаси бўйича

 

ХОДИМЛАР БЎЛИМИ ХОДИМЛАР БЎЙИЧА МУХАНДИСИННИГ ЛАВОЗИМ ВАЗИФАЛАРИ:

(ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ БИЛАН ИШЛОВЧИ)

  • Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, модемограмма ва телефонограммаларини ижросини таъминлаш ва мониторингини олиб бориш;
  • Институтнинг профессор-ўқитувчилари бўйича штатлардан тўғри фойдаланиш ва жойлаштиришни амалга ошириш;
  • Профессор-ўқитувчиларга асосий меҳнат қонунларини тушунтириш;
  • Кафедра профессор-ўқитувчилариларининг рўйхатини тузиш, Т-2 шакл шахсий варақалари, меҳнат дафтарчаларини ўз вақтида тўлдириш, меҳнат дафтарчаларига ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, қайта сайлаш, ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш, ишдан озод қилишни қайд қилиш, меҳнат дафтарчаси харакати ҳақида алохида ҳисоб дафтарини юритиш;
  • Ходимлар бўлими фаолияти бўйича белгиланган тартибда мехнат органларига ва юқори ташкилотларга хисоботлар тайёрлаш;
  • Бўш профессор-ўқитувчи лавозимларига иқтидорли ёш магистр даражасига эга бўлган мутахассисларни танлаш, кадрлар захирасига киритиш ва иш билан таъминлаш бўйича бўлим бошлиғига таклифлар киритиш.
  • Институт профессор-ўқитувчиларига нафақа тайинлаш учун зарур хужжатларни тайёрлаш ва институт суғурта комиссиясига тасдиқлаш учун киритиш;
  • Институтда ишлаётган профессор-ўқитувчиларга уларнинг сўровларига кўра белгиланган тартибда маълумотнома бериш;
  • Профессор-ўқитувчиларнинг мехнатга қобилятсизлик варақаларига иш стажини аниқлаш ва белгиланган тартибда тўлдириш;
  • Профессор-ўқитувчиларнинг белгиланган тартибда асосий ва ўриндошлик асосида лавозимлари бўйича алохида-алохида мехнат шартномаларини расмийлаштириш;
  • Ўриндошлик асосида ва бир неча касб ва лавозимда ишловчи профессор-ўқитувчилар рўйҳатини юритиш ва қонунда белгиланган меъёрдан ортиқча ишлашларига йўл қўймаслик;
  • Профессор-ўқитувчиларнинг табелларини текшириб бориш ва ҳақиқатда ишламаган ходимларга иш вақти қўйилиши ҳолатларини олдини олиш чораларини кўриш;
  • Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик меҳнат таътиллари жадвалини ишлаб чиқиш ва таътилларни жадвал асосида берилишини таъминлаш;
  • Хомиладорлик ва туғиш хамда бола парваришлаш таътилига чиққан профессор-ўқитувчиларнинг хужжатларини расмийлаштириш;
  • Профессор-ўқитувчиларнинг меҳнат таътили, сақланмаган таътилларини, ҳамда меҳнатга лаёқатсизлик даврини назорат қилиб бориш;
  • Бўлим бошлиғининг қонуний топшириқларини бажариш;
  • Ахборот коммуникация технологияларни пухта билиш;
  • Институт ички тартиб қоидалари, одоб-ахлоқ қоидалари ва кийиниш маданияти талабларига риоя қилиш.

Билиши керак:

Ўзбекистон Республикаси Мехнат ва ахолини иш билан таъминлашга оид Қонунлари, Президент Фармонлари, Вазирлар Махкамаси Қарорлари ва вазирликларнинг буйруқлари, топшириқлари, махаллий хокимят органларининг Қарорларини хамда Низом, йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни, институт ички тартиб-қоидаларини  билиши.

Малака талаблари:

  • Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши;
  • Олий маълумотга эга бўлиши;
  • Ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотлардан хабардор бўлиши зарур.

Классификатор бўйича:

Лавозимлар номи
ММСК бўйича код
Ходимлар тоифаси
Маълумотининг энг 
паст даражаси
ЎМКТМТЙКМ ва ОТЙМК бўйича коди
1038-1.
Ходимлар бўйича мухандис
2412
М
Олий маълумот
5310200, 5330200

 

ХОДИМЛАР БЎЙИЧА МУХАНДИС ЛАВОЗИМ ВАЗИФАЛАРИ (БОШҚАРУВ АППАРАТИ, МАЪМУРИЯТ ВА ЎҚУВ-ЁРДАМЧИ ХОДИМЛАР БИЛАН ИШЛОВЧИ):

  • Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, модемограмма ва телефонограммаларини ижросини таъминлаш ва мониторингини олиб бориш;
  • Олий ўқув юртининг ректор номенклатурасига кирувчи барча ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатишни расмийлаштириш, шунингдек юқори органлар номенклатурасига кирувчи лавозимга тасдиқдан ўтиш учун ходимлар хужжатини тайёрлаш;
  • Институтнинг бошқарув аппарати, маъмурият ва ўқув-ёрдамчи ходимлари бўйича штатлардан тўғри фойдаланиш ва жойлаштиришни амалга ошириш;
  • Институтнинг бошқарув аппарати, маъмурият ва ўқув-ёрдамчи ходимларига асосий меҳнат қонунларини тушунтириш;
  • Институтнинг бошқарув аппарати, маъмурият ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг рўйхатини тузиш, Т-2 шакл шахсий варақалари, меҳнат дафтарчаларини ўз вақтида тўлдириш, меҳнат дафтарчаларига ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш, ишдан озод қилишни қайд қилиш, меҳнат дафтарчаси харакати ҳақида алохида ҳисоб дафтарини юритиш;
  • Ходимлар бўлими фаолияти бўйича белгиланган тартибда мехнат органларига ва юқори ташкилотларга хисоботлар тайёрлаш;
  • Бўлим бошлиғининг қонуний топшириқларини бажариш;
  • Бошқарув аппарати, маъмурият ва ўқув-ёрдамчи ходимларига нафақа тайинлаш учун зарур хужжатларни тайёрлаш ва институт суғурта комиссиясига тасдиқлаш учун киритиш;
  • Институтда ишлаётган бошқарув аппарати, маъмурият ва ўқув-ёрдамчи ходимлари уларнинг сўровларига кўра белгиланган тартибда маълумотнома бериш;
  • Бошқарув аппарати, маъмурият ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг электрон маълумот базасини шакллантириш, улардаги маълумотларга хар 6 ойда тегишли ўзгартириш киритиш ва интернет орқали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига жўнатиш учун тайёрлаш;
  • Бошқарув аппарати, маъмурият ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг мехнатга қобилятсизлик варақаларига иш стажини аниқлаш ва белгиланган тартибда тўлдириш;
  • Бошқарув аппарати, маъмурият ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг белгиланган тартибда асосий ва ўриндошлик асосида лавозимлари бўйича алохида-алохида мехнат шартномаларини расмийлаштириш;
  • Ўриндошлик асосида ва бир неча касб ва лавозимда ишловчи ходимлар рўйҳатини юритиш ва қонунда белгиланган меъёрдан ортиқча ишлашларига йўл қўймаслик;
  • Бошқарув аппарати, маъмурият ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг табелларини текшириб бориш ва ҳақиқатда ишламаган ходимларга иш вақти қўйилиши ҳолатларини олдини олиш чораларини кўриш;
  • Бошқарув аппарати, маъмурият ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг йиллик меҳнат таътиллари жадвалини ишлаб чиқиш ва таътилларни жадвал асосида берилишини таъминлаш;
  • Хомиладорлик ва туғиш хамда бола парваришлаш таътилига чиққан бошқарув аппарати, маъмурият ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг хужжатларини расмийлаштириш;
  • Ахборот коммуникация технологияларни пухта билиш;
  • Ходимларнинг меҳнат таътили, сақланмаган таътилларини, ҳамда меҳнатга лаёқатсизлик даврини назорат қилиб бориш;
  • Институт ички тартиб қоидалари, одоб-ахлоқ қоидалари ва кийиниш маданияти талабларига риоя қилиш.Билиши керак:
  • Ўзбекистон Республикаси Мехнат ва ахолини иш билан таъминлашга оид Қонунлари, Президент Фармонлари, Вазирлар Махкамаси Қарорлари ва вазирликларнинг буйруқлари, топшириқлари, махаллий хокимят органларининг Қарорларини хамда Низом, йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни, институт ички тартиб-қоидаларини  билиши.Малака талаблари:
    • Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши;
    • Олий маълумотга эга бўлиши;
    • Ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотлардан хабардор бўлиши зарур.

    Классификатор бўйича:

    Лавозимлар номи
    ММСК бўйича код
    Ходимлар тоифаси
    Маълумотининг энг 
    паст даражаси
    ЎМКТМТЙКМ ва ОТЙМК бўйича коди
    1038-1.
    Ходимлар бўйича мухандис
    2412
    М
    Олий маълумот
    5310200, 5330200

     

    ХОДИМЛАР БЎЛИМИ ХОДИМЛАР БЎЙИЧА ИНСПЕКТОРНИНГ ЛАВОЗИМ ВАЗИФАЛАРИ:

    • Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлардан келган буйруқлар, телефонограмма, кўрсатма хатларига асосан хизмат сафарига юбориладиган ходимларнинг сафар буйруқларини тайёрлаб, ижросини таъминлаш;
    • профессор-ўқитувчилар, маъмурият ва ўқув ёрдамчи персонал ходимлар ҳамда мурожаат қилган фуқароларнинг аризалари ва билдиришномаларини а дафтарда қайд этиб, бўлим бошлиғига тақдим қилиш;
    • Хужжатлаштиришга киритилган ариза, билдиришномаларни рўйхатга олиш хамда кейинги расмийлаштириш учун бўлим бошлиғига тақдим этиш;
    • Бўлим томонидан ректорга имзо учун тақдим этиладиган буйруқлар лойихаларининг электрон шаклини тайёрлаш ва бўлим бошлиғига тақдим этиш хамда буйруқ лойихаларини институтнинг тегишли бўлимлари томонидан келишув имзоларини қўйилишини таъминлаш;
    • Бўлим бошлиғининг қонуний топшириқларини бажариш;
    • Интизомий жазо қўлланилган ходимлар хисобини юритиш ва моддий рағбатлантириш чоғида инобатга олинишини таъминлаш;
    • Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими ходимларининг Байрам кунларига навбатчилик бўйича буйруқларнинг электрон шаклини яратиш;
    • Профессор-ўқитувчилар маъмурият ва ўқув ёрдамчи персонал ходимларнинг келган барча мурожатларни рўйхат олиш дафтар  юритиш;
    • Ходимларни барча буйруқлар билан таништириб ва буйруқдан кўчирмалар бериш;
    • Ахборот коммуникация технологияларни пухта билиш;
    • Институт ички тартиб қоидалари, одоб-ахлоқ қоидалари ва кийиниш маданияти талабларига риоя қилиш.

    Билиши керак:

    Ўзбекистон Республикаси Мехнат ва ахолини иш билан таъминлашга оид Қонунлари, Президент Фармонлари, Вазирлар Махкамаси Қарорлари ва вазирликларнинг буйруқлари, топшириқлари, махаллий хокимят органларининг Қарорларини хамда Низом, йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни, институт ички тартиб-қоидаларини  билиши.

    Малака талаблари:

    • Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши;
    • Олий маълумотга эга бўлиши;
    • Ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотлардан хабардор бўлиши зарур.

    Классификатор бўйича:

    Лавозимлар номи
    ММСК бўйича код
    Ходимлар тоифаси
    Маълумотининг энг 
    паст даражаси
    ЎМКТМТЙКМ ва ОТЙМК бўйича коди
    1315.
    Ходимлар бўйича инспектор
    3423
    М
    Ўрта-махсус
    3240100, 3330200

     

    ХОДИМЛАР БЎЛИМИ ИНСПЕКТОРИ ЛАВОЗИМ ВАЗИФАЛАРИ:

    • Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, модемограмма ва телефонограммаларини ижросини таъминлаш;
    • Юқори ташкилотлардан бўлимга кирувчи хужжатларни алохида дафтарда қайд этилиш ва ижросини таъминлаш бўйича тегишли маълумотларни электрон базасини яратиш;
    • Профессор-ўқитувчилар, маъмурий бошқарув ва хизмат кўрсатувчи ходимлар хақидаги маълумотларини ариза, мехнат шартнома, буйруқдан кўчирмаларни шахсий йиғма жилдларига тикиб бориш;
    • Бўлим бошлиғининг қонуний топшириқларини бажариш;
    • Профессор-ўқитувчилар ва бошқарув аппарати, маъмурият ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг шахсий йиғма жилдларини ва улардаги мавжуд хужжатларни расмийлаштиришда иштирок этиш;
    • Ўриндошлик асосида ва бир неча касб ва лавозимда ишловчи профессор-ўқитувчи ва ходимлар рўйҳатини қоғоз шаклини яратиш;
    • Профессор-ўқитувчилар, маъмурият ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг ишдан озод бўлган Т-2 карталари ва шайсий йиғма жилдларини архивга топшириш учун тикиш;
    • Ахборот коммуникация технологияларни пухта билиш;
    • Институт ички тартиб қоидалари, одоб-ахлоқ қоидалари ва кийиниш маданияти талабларига риоя қилиш.

    Билиши керак:

    Ўзбекистон Республикаси Мехнат ва ахолини иш билан таъминлашга оид Қонунлари, Президент Фармонлари, Вазирлар Махкамаси Қарорлари ва вазирликларнинг буйруқлари, топшириқлари, махаллий хокимят органларининг Қарорларини хамда Низом, йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни, институт ички тартиб-қоидаларини  билиши.

    Малака талаблари:

    • Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши;
    • Олий маълумотга эга бўлиши;
    • Ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотлардан хабардор бўлиши зарур.

    Классификатор бўйича:

    Лавозимлар номи
    ММСК бўйича код
    Ходимлар тоифаси
    Маълумотининг энг 
    паст даражаси
    ЎМКТМТЙКМ ва ОТЙМК бўйича коди
    1315.
    Ходимлар бўйича инспектор
    3423
    М
    Ўрта-махсус
    3240100, 3330200

Аkbarova Nilufarxon Raximjon qizi
Lavozimi: nazoratchi
Telefon raqami: 90-206-13-41

Xamraqulova Gulnoraxon Mamadalievna
Lavozimi: nazoratchi
Telefon raqami: 91-481-37-58

Mavlonova Manzuraxon Samsaqboevna
Lavozimi: muhandis
Telefon raqami: 91-480-95-74

Komilov Jasurbek Kozimjon oʼgʼli
Lavozimi: muhandis
Telefon raqami: 94-890-25-12