Ta’limning kredit tizimini boshqarish bo‘limi

TA’LIMNING KREDIT TIZIMINI BOSHQARISH BO‘LIMI BOSHLIG‘I

N.Mamatqulova
  • F.I.O. Mamatqulova Nilufar Boyzoq qizi
  • Telefon raqam: +(998) 90 543-06-71
  • E-mail nilufarmamatqulova19@mail.com
  • Qabul kunlari: Ish kunlari 10:00-12:00

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “O‘zbekiston Respublikasi oliy ta’lim tizimini 2030-yilgacha rivojlantirish konsepsiyasini tasdiqlash to‘g‘risida” 2019-yil 8-oktabrdagi PF-5847-son hamda “2017 — 2021-yillarda O‘zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yo‘nalishi bo‘yicha Harakatlar strategiyasini “Ilm, ma’rifat va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi to‘g‘risida” 2020-yil 2-martdagi PF-5953-son farmonlarida belgilangan vazifalar ijrosini ta’minlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

2020/2021 o‘quv yilidan boshlab respublika oliy ta’lim muassasalarida o‘quv jarayonini bosqichma-bosqich kredit-modul tizimiga o‘tkazish tartibi joriy etilsin.

Ushbu qaror ijrosini ta`minlash maqsadida Andijon qishloq xo`jaligi va agrotexnologiyalar insituti 2021-2022 o`quv yilidan boshlab,  Ta`limning modul-kredit tizimiga bosqichma-bosqich o`tkazildi. Uch yillik faoliyat davrida tizimni isloh qilish bo`yicha keng chora tadbirlar olib borilmoqda.

Xususan, bo`lim bosh mutaxassisi Nilufar Mamatqulova 2021-yil Toshkentning  bir qator nufuzli oliygohlarida seminar tereninglarda faol ishtirok etib o`z malakasini oshirib qaytdi.

2021-2022 o`quv yilidan boshlab, professor-o`qituvchilar hamda talaba yoshlarga yevropadan kirib kelgan, mazkur tizim bo`yicha seminar-treninglar tashkil etildi.

Bugungi kunda birinchi, ikkinchi va uchunchi kurs talabalari kunduzgi hamda sirtqi ta`limda faoliyat olib borayotgan talabalar aynan uchbu tizimda taxsil olishmoqda. Bundan tashqari insitutning magistiratura yo`nalishida taxsil olayotgan, magistrantlar ham mazkur tizimda dars jarayonlari olib borilmoqda.

Yangi tizim bo`lishiga qaramasdan ta`limning kredit-modul tizimi jadallik bilan oliygohimizda rivojlanib bormoqda. An`anaviy tizimdan farqli o`laroq mazkur tizimning o`ziga xos jihatlarini talabalarning mustaqil ta`limni o`zlashtirishida bundan tashqari bir nech OTMlarda akademik mobillik dasturini qo`llagan holatda bilishimiz mumkun.

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида

ўқув жараёнига ЕСТS кредит-модуль тизимини жорий этиш тўғрисида

 НИЗОМ

            1-боб. Умумий қоидалар

  • Мазкур Низом Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти (кейинги ўринларда –институт деб юритилади) ўқув жараёнига ECTS (European Credit Transfer and Accumulation System) асосида таълимнинг кредит-модуль тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
  • Таълимнинг ECTS кредит-модуль тизими фан бўйича белгиланган кредитларни йиғиш ва кўчиришнинг талабага йўналтирилган тизими бўлиб, ўқитиш, таълим олиш ва баҳолашнинг шаффофлик тамойилларига асосланган. ECTS кредит-модуль тизими талабаларга ички ва хорижий давлатлар ОТТлари ўртасида академик малакаларини ошириш, таълимда мослашувчанликни кучайтириш, чет элда олган билимларини тан олиш учун яратилган ҳамда ўзида таълим йўналишлари ўқув режаларида танлов фанларини мужассамлаштирган тизим. Унинг мақсади таълим дастурларини режалаштириш, етказиш ва баҳолаш ҳамда талабалар мобиллигини осонлаштиришдан иборат. Кредит тизимида таълим дастуридаги таълим элементлари маълум миқдордаги ўлчов бирликларига (академик кредитларга) тақсимланади ва талаба ушбу академик кредитларни муайян таълим даражасига эришиш мақсадида турли комбинацияларда (қўшма таълим дастурлари асосида), вақтларда ва жойларда йиғиб бориш имкониятига эга бўлади.
  • Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтда таълимнинг ECTS кредит-модуль тизимини жорий этишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси талаблари асосида таълим сифатини ошириш, олий таълимнинг халқаро стандартлари даражасида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, талабаларнинг нуфузли хорижий олий таълим муассасаларига ҳамда хорижий талабаларнинг миллий олий таълим ташкилот (ОТТ)ларига эркин мобиллигини таъминлаш ва ОТТларнинг комплекс кўрсаткичлари ва академик кредитларни халқаро майдонда ўзаро тан олишга эришиш;

Институтнинг рейтинг кўрсаткичларини ошириш, келажакда халқаро рейтингда энг илғор институтлар биринчи мингталигидан муносиб ўрин эгаллашига пухта замин яратиш, кадрлар истеъмолчилари, иқтисодиёт тармоқларининг реал талаблари ва технологиялар ўзгарувчанлигига ўз вақтида самарали мослашувчанлигини таъминлаш;

ривожланган давлатлар олий таълим ташкилотларининг илғор тажрибалари ва тавсияларидан фойдаланган ҳолда халқаро таълим стандартларини жорий қилиш, малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш, сифатли ўқув дастурлари ва ўқув материалларини ишлаб чиқиш орқали таълим сифатини ошириш;

хорижий ҳамда маҳаллий олий таълим ташкилотлари билан талабалар, профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчиларнинг алмашинув дастурларини кенгайтириш;

замонавий таълим технологиялари ва ўқув жараёнларини ташкил этишнинг самарали шаклларини ўзлаштириш орқали педагог кадрлар салоҳиятини оширишга кўмаклашувчи рақобат муҳитини яратиш;

талабага таълим йўналиши ўқув режаси асосида ўқув дастурларини (фанларни танлаш орқали) мустақил шакллантириш имкониятини яратиш ҳамда билимини баҳолашнинг ошкоралиги ва шаффофлигини таъминлаш.

2-боб. Асосий тушунчалар

2.1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

GPA (Grade Point Average) – таълим олувчининг дастур бўйича ўзлаштирган баллари ўртача қиймати бўлиб, у қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:

 К – ҳар бир фан/модулга ажратилган кредитлар миқдори;

В – ҳар бир фан/модуль бўйича талаба тўплаган баҳо.

модуляр кредит тизими – модуль (фанлар) учун ажратилган умумий юклама соатидан келиб чиқиб, кредит миқдорларини стандарт бирликлар ва стандарт карраларда тақсимлаш;

модуляр бўлмаган кредит тизими – модуль (фанлар) учун ажратилган умумий юклама соатидан келиб чиқиб, кредит миқдорларини стандарт бўлмаган бирликлар (ҳар хил сонлар) да тақсимлаш;

академик мобиллик – институт талабалари ёки профессор- ўқитувчиларининг муайян вақт мобайнида республика ҳудудидаги ёки чет элдаги бошқа бир ОТТга ўқиш ёки дарс бериш мақсадида бориши.

мобиллик дастури – икки ёки ундан ортиқ ОТТ ўртасида ўзаро таълим тўғрисидаги келишув асосида ташкил этилган академик мобиллик дастури;

академик кредит – таълим олиш натижалари асосида ўқитиш ҳажми ва у билан боғлиқ меҳнат ҳаражатлари. Кредитлар қоидага мувофиқ бутун сонларда ифодаланади, каср сонларда ҳам ифодаланиши мумкин;

фокус-гуруҳ – мониторинг ўтказиш мақсадида академик гуруҳлар ичидан танлаб олинган гуруҳлар;

малака берувчи таълим ташкилоти – белгиланган миқдордаги кредитларни тан олишни ҳисобга олган ҳолда таълим ва малака тўғрисида хужжат берувчи ташкилот;

академик кредитларни бериш – малака ёки унинг алоҳида қисмларига қўйилган талабларга мувофиқ эришилган таълим олиш натижаларига кўра талаба ёки бошқа таълим олувчиларга кредитларни расмий тақдим этиш жараёни;

академик кредитларни кўчириш – малакага эга бўлиш мақсадида бир таълим ташкилоти, таълим дастурида олинган кредитларни бошқа таълим ташкилотига кўчиришда тан олиш, талабаларни академик мобиллигини таъминлаш мақсадида академик кредитларни қабул қилувчи олий таълим ташкилоти ва жўнатувчи олий таълим ташкилоти ўртасида келишувга асосан академик кредитларни кўчириш ва тан олиш;

академик соат – маъруза, лаборатория, семинар ва амалий машғулотлар ҳамда амалиётларнинг 1 академик соати 40 дақиқага тенг;

академик кредит тўплаш – таълим элементларини ўзлаштириш ва бошқа ютуқларга эришиш натижасида тақдим этиладиган кредит бирликларини тўплаш;

талабанинг шахсий таълим траекторияси – талаба томонидан танланган ҳамда унга кетма-кетликда билимлар тўплаш ва хоҳлаган компетенциялар йиғиндисига эга бўлиш имкониятини берадиган йўналиш таълим траекторияси институционал раҳбарий ҳужжатлар ва йўриқномалар ёрдамида тузилиши мумкин ҳамда турли таълим траекториялари натижада бир хил малака олишга олиб келиши мумкин. Умуман, талабанинг шахсий таълим траекторияси концепцияси, мазмун-моҳияти жиҳатидан хоҳлаган таълим мақсадларига эришиш бўйича талаба танловини англатади;

академик маълумотнома (транскрипт) – ўзлаштирилган фанлар, тўпланган академик кредитлари миқдори, олинган баҳолар акс эттириладиган талабанинг академик ўзлаштириши бўйича гувоҳнома;

таълим дастури – бакалавр таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги бўйича ўқув жараёнини амалга оширишга мўлжалланган таълимнинг асосий хусусиятлари (ҳажми, мазмуни, режалаштирилган натижалар), ташкилий-педагогик шарт-шароитлар, ўқув дастурлари (силлабус)га қўйилган умумий талаблар, шунингдек таълимни ташкил этиш ва амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот-ресурс ва ўқув-услубий кўрсатмалар мажмуи;

таълим дастури каталоги – институти тавсифи, кредит-модуль тизимига кириш, мавжуд таълим йўналишлари ва мутахассисликлари, хизматлар ва ресурслар, ўқув фанлари дастурлари, аниқ таълим дастурлари элементлари тавсифи тўғрисида ахборот;

таълим натижалари – талаба томонидан ўзлаштирилган ва баҳо билан тасдиқланган малака даражасини акс эттирадиган, таълим жараёнини муваффақиятли тугаллагач, ўзлаштирган кўникмалари ва уларни амалда бажариш қобилиятининг тавсифи;

ўқиш юкламаси – талаба томонидан ўқув фаолиятининг барча турлари маъруза, амалий машғулот, семинар, лаборатория иши, курс лойиҳаси (иши), амалиёт ва мустақил ишни амалга ошириш асосида кутилган ўқув натижаларига эришиш учун зарур бўлган соатлар ҳажми

оралиқ имтиҳон – тегишли фандан талабалар билимини маълум муддат ўқув жараёни жадвалини тузиш;

гуруҳлар бўйича ўқув машғулотларининг жадвалини тузиш.

  • Семестр давомида талаба томонидан тўпланиши лозим бўлган академик кредитлар миқдори ўқув режада кўрсатилган мажбурий ва танлов фанларни ўз ичига олади. Танлов фанлар таркиби ва уларни ўрганишга ажратиладиган академик кредитлар микдори институт Кенгаши томонидан белгиланади. Талабалар шахсий таълим траекторияси доирасида танлов фанларини мустақил танлаши мумкин.
  • Ўқув йили давомийлиги 32 ҳафтагача бўлиб, шундан 30 ҳафтаси академик давр, 2 ҳафтаси имтиҳон. Ўқув йили давомийлиги ўқув жараёни жадвалига мувофиқ институт кенгаши қарори билан ўзгартирилиши мумкин.

Институтда 1 академик кредит 30 академик соатлик ўқиш юкламасига тенг. Яъни, талаба муайян фандан тегишли академик кредитларни тўплаши учун маълум миқдордаги ўқиш юкламасини бажариши зарур. Ўқиш юкламасининг 40 фоизи аудитория, 60 фоизи мустақил соатга (малакавий амалиёт бундан мустасно) бўлинади. ЕСТS кредит-модулнинг соатлардаги микдори ва ўқиш юкламаси миқдори Кенгаш томонидан белгиланади ва институт веб саҳифасида жойлаштирилади

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида талаба одатда бир семестрда 30 академик кредит, бир ўқув йилида 60 академик кредит тўплаши белгиланади. Семестр давомида талаба томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган академик кредитлар ҳажми ўқув режада кўрсатилган мажбурий ва танлов фанларини ўз ичига олади. Талаба ўзининг шахсий таълим траекториясини шакллантиришда ҳар бир семестр учун 30 академик кредит ҳажмдаги фанларни ўзлаштириши ва улар таркибида ўқув режасидаги мажбурий фанлар бўлишини инобатга олиши шарт.

Талаба бакалавриатда ўқиш муддати   4 йил бўлганда 240 академик кредит тўплаши зарур. Магистратурада ўқиш ўқиш муддати 2 йил бўлганда 120 академик кредит тўплаши талаб этилади

  • Ўқув жараёнининг мониторинги таълим олишнинг белгиланган натижаларига эришилганлиги, номинал меҳнат ҳажми ҳамда уларнинг ҳаққонийлиги ва мослигини баҳолаш мақсадида ўтказилади.

Мониторинг сўровнома, фокус-гуруҳ, интервью олиш ёки эришилган натижаларни таҳлил қилиш ва бошқа усулларда амалга оширилиши мумкин.

  • Таълим сифати самарадорлигини таъминлаш институт томонидан амалга ошириладиган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар таълим дастурининг ваколатли ташкилотлар тавсифномалари ва талабларига мосликни таъминлаш жараёнларини ўз ичига олади.

Таълим сифатини ошириш ва профессор-ўқитувчилар ўртасида рақобатни шакллантириш мақсадида, талабаларга фан доирасида профессор- ўқитувчиларни танлаш имконияти берилади. Бунда, талабалар ўқув семестр бошида ахборот тизими портали орқали рўйхатдан ўтиб, 1 ҳафта муддат давомида ўзи танлаган профессор-ўқитувчининг дарс машғулотида иштирок этиши мумкин.

  • Ўқув йили давомида бартараф этилмаган академик қарздорлик мавжуд модуль (фан)ни ўзлаштириш навбатдаги семестрлар давомида босқичма-босқич амалга оширилади. Бунда бир модуль (фан) доирасида талабага бир маротаба бепул қайта ўзлаштириш имконияти берилади, агар талаба ушбу имкониятдан фойдалана олмаса қўшимча тўлов эвазига шартномага асосан модуль (фан)ни қайта ўзлаштириш ва имтиҳонларни топширишга рухсат берилади. Бунга кўра:
  • Ўқув семестрида 30 кредит қийматга эга бўлган ўқув фанлари (модуллар) ўзлаштирилади. Ихтиёрийлик асосида навбатдаги ўқув семестрига қўшимча равишда олдинги ўқув семестрида ўзлаштирилмаган 3 та фандан (модул) ошмаган ҳолда ўқув фанларини ўзлаштириш мумкин. Бунда, ўқув семестрида кўпи билан 30+18 (олдинги семестрдан қолган қарздорлик) = 48 кредитгача қийматга эга фанларни ўзлаштиришга йўл қўйилади;
  • Ўқув йили давомида бартараф этилмаган академик қарздорлик мавжуд модуль (фан)ни ўзлаштириш навбатдаги семестрлар давомида босқичма-босқич амалга оширилади. Бунда бир модуль (фан) доирасида талабага бир маротаба бепул қайта ўзлаштириш имконияти берилади, агар талаба ушбу имкониятдан фойдалана олмаса қўшимча тўлов эвазига шартномага мувофиқ модуль (фан)ни қайта ўзлаштириш ва имтиҳонларни топширишга рухсат берилади. Ушбу ҳолатда талаба деканат томонидан тасдиқланган вақтда 2 турдаги имтиҳон топширади ва унда 2 та имтиҳоннинг умумий натижасига кўра 60 % дан кам бўлмаган миқдорда, яъни 36 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлиши лозим;
  • Талабанинг ўзлаштира олмаган фанлари сони бир ўқув йили давомида беш ва ундан ортиқ бўлган ҳолатда курсдан-курсга ўтказилмайди;

фанлардан қарздор бўлган талабалар шартнома асосида интенсив курсларда қатнашиш имконияти берилади; ўқув йилининг охирида ёзги ўқув дарслар ташкил этилади. Фанлардан қарздор бўлган талабалар шартнома асосида интенсив курсларда қатнашиш имконияти берилади.

Ўқув йилининг давомийлиги академик тақвим асосида йўналишлар, мутахассисликлар ва курслар кесимида белгиланади.

  • боб. Академик мобиллик ва академик кредитларни таи олиш
    • Академик мобилликни таъминлаш ва талабанинг академик кредитлари тан олиниши қуйидаги ҳужжатларга асосланади:

фанлар каталоги;

белгиланган шаклдаги таълим тўғрисидаги келишув, маълумотнома ва сертификат Мазкур ҳужжатлар таълим олиш натижаларини акс эттиради ва малака берувчи таълим ташкилотига академик кредитларни тан олиш ва кўчириб ўтказиш учун асос ҳисобланади.

  • Талаба томонидан таълим олиш натижасига мос келувчи бошқа таълим ташкилоти таълим дастурида эришилган ютуқлари учун ўзлаштирилган академик кредитлар микдори ОТТда белгиланган таълим олиш натижаларига ўзлаштириладиган академик кредитлар миқдорига тенг ҳисобланади.
  • Талаба академик мобилликни амалга ошириш учун жўнатувчи ОТТнинг тавсиясига асосан қабул қилувчи ОТТга зарур ҳужжатларни топширади. Жўнатувчи ОТТ томонидан талабага 3-иловада келтирилган наъмунадаги транскрипт тақдим этилади.
  • Талабанинг академик мобиллик даврида ўзлаштирилиши белгиланган таълим элементларини жўнатувчи ОТТнинг розилигисиз ва у билан келишилмасдан ўзгартириш мумкин эмас. Хориждаги ҳамкор ОТТлар, марказлар ва ташкилотларнинг таълим дастурларида белгиланган таълим олиш натижалари жўнатувчи ОТТнинг таълим дастури бўйича таълим олиш натижаларига мос келиши ёки уларни тўлдириши лозим.
  • Институт томонидан ўзлаштириладиган ўқув элементларининг тўплами ва уларнинг институт таълим дастурига интеграция қилинганлиги таълим тўғрисидаги келишувда аниқ кўрсатилган бўлиши лозим. Институтда ўзлаштириладиган академик кредитлар миқдори хорижда ўқиш даврига (3-6 ой ёки 1-3 йил) мутаносиб бўлиши керак. Жўнатувчи ОТТ томонидан мобиллик даврида талаба ўзлаштирган (тўлиқ ёки қисман) академик кредитлари тан олинади. Талаба жўнатувчи ОТТга қайтиб келгач, мобиллик даврида тўпланган академик кредитлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалдаги тартиб-қоидалар асосида уни кейинги курсга ўтказиш ёки курсда қолдириш белгиланади.
  • Институт академик мобиллик дастури бўйича режалаштирилган таълим элементларини ўзлаштириш учун талабани белгиланган шакл асосида фанларга рўйхатдан ўтказади ва мобиллик даврида ушбу элементларнинг ўзлаштирилишини таъминлаш мажбуриятини олади.
  • Ҳамкор университетлар ва институтлар, ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқилган таълим дастурлари доирасида академик мобиллик учун таълим тўғрисидаги келишувлар тузилиши зарур ҳисобланмайди.
  • Таълим тўғрисидаги келишувга мувофиқ академик мобиллик даврида талабанинг ўзлаштириш кўрсаткичлари ушбу Низомнинг 4-5-иловалари асосида қабул қилинади.
  • Малакавий амалиёт ва хорижий республикаларда ўташ бўйича келишув талаба, институт ва қабул қилувчи ташкилот томонидан уч томонлама имзоланади.
  • Малакавий амалиёт давомида талаба томонидан ўзлаштирилган билимларнинг ошкоралигини таъминлаш ва уларни тасдиқлаш мақсадида қабул қилувчи ташкилот томонидан малакавий амалиётни ўтаганлик тўғрисида такдимнома сертификат берилади.
  • Талаба ўқув режасидаги модуль (фан) доирасида халқаро таълим, хусусан Coursera, EdX, Udemy, Future Learn платформаларидаги курсларни тугатиб, сертификатга эга бўлган такдирда, унга айнан шу модулдан кредит тақдим этилади ва А+ натижаси билан баҳоланади.

6-боб. Баҳолаш, баҳоларни конвертация қилиш

Талаба таълимнинг кредит тизимида муваффақиятли таълим олиши учун қуйидаги талабларни бажариши лозим

  • мустақил ишлаши;
  • танқидий, креатив ва таҳлилий фикрлай олиши;
  • масъулият ва ўзига ишончнинг юқорилиги;
  • аниқ мақсад қўя олиши ва шу мақсад сари мустақил ҳаракатланиши;
  • ўзи қизиққан касб ва мутахассислигидан келиб чиқиб, фанларни тўғри танлаши.

Ўзлаштириш кўрсаткичи академик кредит тўплаш учун асосий мезон ҳисобланади.

Таълим йўналиши ўқув режасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом олиши учун 240 академик кредит (2 GPAдан кам бўлмаган) тўплаши талаб этилади. Ўқув фанидан 50 фоиз ва ундан ортиқ ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлиши билан юқоридаги мезон асосида академик кредит тўплайди.

Мазкур мезондан кам кредит тўплаган ва (ёки) умумий кредит баллари 2 GPAдан кам шкалага эга бўлган талабаларга, таълим йўналиши бўйича, белгиланган шаклдаги сертификат тақдим этилади.

GPA кўрсаткичи 2 дан кам бўлган талабаларга мазкур шкалани кўтариш мақсадида қўшимча фанларни ўзлаштиришлари орқали шартномага мувофиқ ўзлаштириш фанларнинг ўртача нисбатини кўтариш имконияти берилади.

Ўқув семестрида 30 академик кредит қийматга эга ўқув фанлари ўзлаштирилиши лозим. Ихтиёрийлик асосида навбатдаги ўқув семестрига қўшимча равишда олдинги ўқув семестрида ўзлаштирилмаган 12 академик кредит қийматга эга ўқув фанларини қўшимча ўзлаштириш мумкин. Бунда, ўқув семестрида кўпи билан 42 кредитгача қийматга эга фанларни ўзлаштиришга талаб этилади.

Билимни назорат қилиш турлари қуйидагилардан иборат:

  • жорий баҳолаш (ЖБ);
  • оралиқ имтиҳон (ОИ);
  • якуний имтиҳон (ЯИ).

Жорий баҳолаш 40 баллик, оралиқ имтиҳон ва якуний имтиҳонлар 30 баллик кўрсаткич билан баҳоланади. Ўқув семестри давомидаги ўқув фанининг 100 фоиз ўзлаштириш кўрсаткичининг 60 фоизини оралиқ ва якуний имтиҳон, 40 фоизини жорий баҳолаш ташкил қилади.

  • Жорий баҳолаш 40 фоизлик кўрсаткич билан баҳоланади. Жорий баҳолаш қуйидаги таркибий қисмлардан иборат:
  • Workshop – 20%;
  • Вазифа/топшириқлар – 10%;
  • Лойиҳа-10%.

Мустақил иш топшириғи реферат, эссе, индивидуал тақдимотлар, тадқиқот ўтказиш, анкета-сўров, кейс-стади, тест тузиш, масала тузиш, ўқув лойиҳаларини тайёрлаш, корхона ва ташкилотлар фаолиятини таҳлил қилиш, мақола ва тезисларни ўрганиб, хулосалар ёзиш, илмий монографиялар, ўқув адабиётларини ўрганиш ва хулоса ёзиш, таққослаш, илмий-амалий анжуманларга маъруза тезислар ва илмий мақолаларни тайёрлаш, интервью ва турли ахборотларни таҳлил қилиш каби шаклларда берилади.

Лойиҳа, workshop, педагогик, ижтимоий-иқтисодий, демографик, гуманитар ва сиёсий йўналишлардаги муаммолар, стартап ғоялар ва бошқа шу каби шаклларда берилади.

Оралиқ имтиҳон ўқув семестрининг 8-ҳафтасида бўлиб ўтади. Ундаги саволлар ўқув семестрининг бошидан 8-ҳафтага қадар бўлиб ўтган ўқув машғулотлари ва берилган топшириқлар асосида ўтказилади

Оралиқ имтиҳон тақдимот, ўқув лойиҳа, тахдил, тест, эссе, кейс-стади ассесмент ва бошқа турдаги ёзма шаклларда ўтказилиши мумкин.

Якуний имтиҳон тури ўқув семестри ва (ёки) модуль якунида ўтказилади.

Якуний имтиҳон ҳар бир модулдан фақат бир марта олинади. Якуний имтиҳон саволлари ўқув семестри давомида оралиқ имтиҳондан кейинги ўтилган мавзулар ва берилган топшириқларни қамраб олади.

Якуний имтиҳон тақдимот, лойиҳа, ўқув лойиҳа, таҳлил, тест, эссе, кейс- стади, ассесмент, баён ёки уларнинг аралаш варианти ва бошқа турдаги ёзма шаклларда ўтказилиши мумкин.

  • Модуль (фан) бўйича талаба билимини баҳолаш мезонлари

“Институтнинг Академик баҳолаш тартиби”га мувофиқ амалга оширилади.

  • Талабанинг ўзлаштириш кўрсаткичлари Низомнинг 4-иловасига мувофиқ конвертация қилинади.

Якуний имтиҳондан олдин тегишли фан ўқитувчиси жорий ва оралиқ имтиҳон бўйича фоизларини ўзлаштириш қайдномасига киритиши шарт.

  • Талаба 0-49 оралиғида ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлган такдирда тегишли фандан ўзлаштирмаган (фейл) ҳисобланади.

Талаба бир фан машғулотларининг 1/3 қисмини сабабсиз қолдирса, ўқиётган семестрида мазкур фандан ўзлаштирмаган (фейл) ҳисобланади.

  • Кредит-модуль тизими фаолияти самарадорлигини ошириш талабаларнинг ўқиши модуль (фан)ни ўзлаштириши билан боғлиқ инфратузилма: “Registrar ofis” хизматлари 7-иловага мувофиқ амалга оширилади.
  • боб. Талабаларии ўқишдан четлаштириш, қайта тиклаш,
    курсдан-курсга ўтказиш механизмлари

    • Талабалар институтдан қуйидаги ҳолларда четлаштирилади:

Ўз хоҳишига биноан; касаллиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);

ўқув интизоми ва таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганлиги учун;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ёки хорижий давлатлар олий таълим муассасасига ўқишини кўчирганлиги учун;

шартнома асосида ўқиётган таълим олувчилар шартнома билан боғлиқ мажбуриятларни бажармагани учун;

суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги сабабли; вафот этганлиги сабабли.

Четлаштирилган талабага белгиланган шаклдаги таълим тўғрисидаги маълумотнома берилади.

  • Талабанинг ўзлаштира олмаган фанлари сони бир ўқув йили давомида беш ва ундан ортиқ бўлган ҳолатда курсдан-курсга ўтказилмайди.
  • Таълим олувчи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари асосида ўқишини қайта тиклаш ва кўчириш ҳуқуқига эга. Таълим олувчининг четлаштирилгунига қадар ўзлаштирган кредитлари микдори институт томонидан тўлиқ ҳажмда ҳисобга олинади.
  • боб. Якуний қоидалар
    • Ушбу Низом институтда таълимнинг ЕСТS кредит-модуль тизимини тартибга солади.
    • Мазкур Низомда кўзда тутилмаган ҳолатлар бўйича қарор қабул қилиш ваколати институт Кенгашига юклатилади.

Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш институт Кенгаши томонидан амалга оширилади.

F.I.SH.
Lavozim
Telefon raqam
Elektron pochta
Mamatqulova Nilufar Boyzoq qizi
Bosh mutaxassis
998905430671
nilufarmamatqulova19@mail.com
Usmanov Ilyosbek Inamovich
Bosh mutaxassis
998973384855
Usmonov1@mail.ru
Hamidova Sitora Muhammadjonovna
Yetakchi mutaxassis
998932159333
sitoramavlonova25@gmail.com
Akbarov Javohir Sodiqjon o`g`li
Yetakchi mutaxassis
998941008828
ajavohir949@gmail.com