Institut yangiliklari

Хонобод шаҳрида «Дунё садолари» II  фестивали бўлиб ўтди. Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов тадбирни очиб берди ва юртдошларимизни қутлади. Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг профессор- ўқитувчилари ҳамда фаол талаба ёшлари тадбирда бўлиб, маьнавий ҳордиқ чиқардилар. Чинакам байрам тусини олган ушбу масканда шод-у ҳуррамлик шукуҳи ҳукм сурди. Ташриф буюрувчилар ушбу фестивални кўтаринки руҳда кутиб олдилар. Тадбир меҳмонлари Озодбек Назарбеков, Юлдуз Усмонова, Ҳамдам Собиров, ҳамда жаҳоннинг севимли саньаткорларига айланган Джах Халиб, Дж Даниеллалар  ўз ижролари билан йиғилганларни хушнуд этдилар. Айниқса, куй- қўшиқ садолари остида отилган мушаклар осмон узра порлаб, томошабинларга ўзгача завқ улашди.
П/С: эслатиб ўтамиз, фестивалнинг 30-31- июль кунги дастурлари янада қизиқарли тусда давом этади. Шунингдек, бетакрор саньат юлдузларининг ташрифи кутилмоқда.