Institut yangiliklari

Вилоят раҳбари энергетика соҳаси мутахассислари ва олимлар билан учрашди. Андижон ёшлар технопаркида кечган учрашувда энергетика соҳаси масъуллари, вилоятдаги соҳага алоқадор институтлар ректорлари ва тадқиқотчилар иштирок этдилар. Унда давлатимиз раҳбари томонидан энергия масалаларида белгилаб берилган вазифалар бўйича сўз борди.
-Сўнгги икки-уч йилда қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича кўплаб лойиҳалар ишга тушди. Бир нечта туманда ГЭСлар қурилди ва қурилмоқда. Бироқ, аҳоли сони ортиб борар экан, энергия ресурсларига талаб ҳам ошиб бораётганига гувоҳ бўлаяпмиз. Бу ёқда куз-қиш мавсуми яқин. Шу боисдан масалага жиддийроқ эътибор қаратиш ҳамда вилоятимизга хос самарали тизим жорий этишимиз зарур, – деди вилоят раҳбари суҳбат чоғида.
Мавжуд муаммоларни ҳал этиш ва янги режалар бўйича тақдимот ўтказилди. Лойиҳалар бўйича фикр-мулоҳазалар юритилди. Муаммоларни ечим сари йўналтириш, ғоя ва таклифларни амалга ошириш юзасидан соҳа масъулларига қатор топшириқлар берилди.