Institut yangiliklari

❓САВОЛ: Мен сиртқи таълимда ўқийман. 24 январгача таътил бизга ҳам тааллуқлими?

✅ ЖАВОБ: Профессор-ўқитувчилар асосий ишидан ажралган ҳолда қўшимча курсларга жалб этилишини инобатга олиб, таълим шаклидан қатъий назар барча (кундузги, сиртқи, кечки, иккинчи мутахассис) талабалар учун қишки таътил муддати 24 январга қадар этиб белгиланди.

❓ САВОЛ: 24 январгача узайтирилган қишки таътил муддати фақат 35 та олий таълим муассасасига тааллуқлими?

✅ ЖАВОБ: Йўқ. Ушбу таътил муддатлари барча олий таълим муассасаларидаги талабалар (бакалавр, магистр ва докторантлар) ҳамда академик лицей ва профессионал таълим муассасалари (касб-ҳунар мактаби, коллеж, техникум) ўқувчилари учун.